Бухоро вилоят божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Вобкент туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Олдиндан кузатувга олинган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида ҳар бири 2 000 сўмлик жами 1 516 дона қалбаки банкнота ва бир дона рангли принтер аниқланди.

Қалбаки банкноталарнинг умумий номинал қиймати 3 миллион 32 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш жараёнида оғирлиги 284,71 грамм марихуанага ўхшаш модда ҳамда парваришлаб келинган 7 туп каннабис ўсимлиги ҳам топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.