Жаҳон | 15:11 / 07.08.2021
7018
1 дақиқада ўқилади

Литва ватанига қайтишга рози бўлган мигрантларга 300 евродан тўлайди

Йил бошидан буён Литва-Беларус чегарасида тўрт мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ушланган. Бу 2020 йилдагига нисбатан 50 бараварга кўп.

Фото: Reuters

Осиё ва Африка мамлакатларидан Беларус орқали Литвага кириб келган мигрантлар ватанларига қайтишга рози бўлса, уларга Литва ҳукумати томонидан 300 евродан маблағ тўланади, деб хабар берди ТАСС.

“Бу шахсларга аэропортда самолётга чиқишдан олдин 300 евро нақд пул берилади. Ноқонуний мигрант бундай тўловдан фақат бир марта фойдаланиши мумкин”, - деди Литва ИИВ Миграция департаменти директори Эвелина Гудзинскайте.

Унинг қўшимча қилишича, Литва ҳудудига яна қайтиб кирган мигрантга бошқа бундай маблағ берилмайди. 

Литва ташқи ишлар вазири Габриэлиус Ландсбергиснинг сўзларига кўра, ироқлик 300 нафарга яқин ноқонуний мигрант ўз ватанларига қайтишга рози бўлган.  

Йил бошидан буён Литва-Беларус чегарасида тўрт мингдан ортиқ ноқонуний мигрант ушланган. Бу 2020 йилдагига нисбатан 50 бараварга кўп.

Литвада мигрантлар оқими билан боғлиқ инқироз сабабли фавқулодда вазият эълон қилинган.

Мавзуга оид