Беларус президенти Александр Лукашенко «Беларусь 1» телеканали эфирида қачон Қрим ва Севастополни Россияга тегишли деб тан олишини айтди. 

У бу масалада кўп марта савол берган журналист Владимир Соловьевни эслаб ўтди.

«Унга омма олдида айтаман: қачонки Россиядаги энг охирги олигарх Қримни тан олса ва у ерга ўз маҳсулотини етказиб беришни бошласа, мен ҳам тан оламан», – деди Лукашенко.

2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра яриморол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастопол эса федерал аҳамиятдаги шаҳрига айланган. Бу референдум натижаларини Украина ва халқаро жамоатчилик тан олмайди.