Ўзбекистон | 08:09 / 12.08.2021
11524
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп бензин қайси ҳудудда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Энг кўп автомобил бензини Бухорода ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: AP Photo / Matthew Brown

Қўмита хабарига кўра, республикада 2021 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 546,5 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. 

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 4,6 фоизни ташкил этди.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш 2021 йилнинг: 

  • январь ойида 93,9 минг тонна (ўсиш суръати 0,3 фоиз);
  • январь-февраль ойларида 185,3 минг тонна (7,4 фоиз);
  • январь-март ойларида 291,3 минг тонна (3,0 фоиз);
  • январь-апрель ойларида 368,6 минг тонна (0,8 фоиз);
  • январь-май ойларида 456,2 минг тонна (3,4 фоиз)ни ташкил этди.

Автомобил бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушлар Бухоро вилояти 78,8 фоиз, Фарғона вилояти 21,1 фоиз ҳамда 0,1 фоиз билан Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келди.

Мавзуга оид