Жамият | 13:31 / 16.08.2021
3259
1 дақиқада ўқилади

Вилоят ҳокими танқидидан сўнг Қашқадарёдаги айрим туман ҳокимликлари панжараларни олиб ташламоқда

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг айрим туманларда ҳокимликни ўраб турган темир панжаралар олиб ташланмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бундан бир неча кун аввал Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Халқ депутатлари вилоят кенгашида бир қатор долзарб масалалар ҳақида сўз юритиб туман ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари биноларининг панжара билан ўраб олинганини танқид қилганди.

Қайд этилишича, мазкур танқиддан сўнг вилоятдаги икки туман: Косон ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимликлари теграсидаги темир панжаралар олиб ташланмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, танқидгача Чироқчи, Деҳқонобод, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб ва Косон тумани ҳокимликлари темир панжаралар билан ўраб олинган ҳолда эди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид