Қайд этилишича, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.