Ўзбекистон | 08:08 / 23.08.2021
7501
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга электромобиллар асосан Хитой ва Туркиядан олиб келинмоқда
7 ойда 432та электромобил олиб келинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364тага кўп.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 388 та;
- Туркия – 24 та;
- АҚШ – 6 та;
- Корея – 5 та;
- Германия – 4 та;
- Литва – 1 та;
- Испания – 1 та;
- Россия – 1 та;
- Ҳонгконг – 1 та;
- БАА – 1 та.
2021 йилнинг январь-июль ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 7,7 млн АҚШ доллари сарфланган.
Мавзуга оид
16:03 / 19.01.2025
2024 йилда ўқиш мақсадида хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
15:40 / 18.01.2025
Салкам 50 минг нафар ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида Туркияга борган
14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
09:54 / 13.01.2025