Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўтказилган «Хавфсиз туман» ва «Қорадори-2021» тадбирларида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ўтказилган «Хавфсиз туман» ва «Қорадори-2021» тадбирларида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, ўз томорқасида 25 туп каннабис ўстириб келаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти ИИБ, Миллий гвардия ва кўплаб жамоатчилик вакиллари иштирокида аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида Шўрчи туманида «Хавфсиз туман» ва «Қорадори-2021» тадбирлари ўтказилган.
Тадбирлар давомида кўплаб қоидабузарликлар ва жиноятлар аниқланган.
Жумладан:
Паспорт-виза қоидаларига амал қилинишини ўрганиш бўйича 2046 та хонадон ўрганилиб, текшириш давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:
- 47-моддаси 1-қисмига асосан битта;
- 54-моддаси 1-қисмига асосан 103 та;
- 183-моддаси 1-қисмига асосан 5 та;
- 185-моддаси 2-қисмига асосан 2 та;
- 187-моддаси 1-қисмига асосан 17 та;
- 188-моддаси 1-қисмига асосан битта;
- 190-моддаси 1-қисмига асосан битта;
- 201-моддаси 1-қисмига асосан битта;
- 206-моддасига асосан 2 та ва бошқа турдаги 93 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 223 нафар ҳуқуқбузар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан 809 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди ҳамда ЙҲХБ йўналишида 141 та маъмурий баённома расмийлаштирилди, шундан 44 таси қўпол қоидабузарликларни ташкил қилади, шунингдек 14 та автотранспорт жарима майдонига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, Шўрчи тумани Наврўз маҳалласида яшовчи шахс яшаш хонадонида 25 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини ўстириб келаётгани аниқланган. Бундан ташқари, 44 ёшли мазкур шахснинг хонадони тегишли тартибда кўздан кечирилганда у ердан қуритилган каннабис ҳам топилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026