Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун талабларини бузгани учун реестрга киритилган ижтимоий тармоқларнинг фаолиятини чеклаб туриш қанчага тушади?

Kun.uz мухбири шу ҳақдаги савол билан Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғи ўринбосари Дониёр Рустамовга юзланди.

“Биз барча хорижий мулкдорларга расман хат билан чиқиб, қонун ижроси ва унинг талабларини тушунтирганмиз. Қонунга шарҳ ҳам берганмиз ва саволлар туғилса, қайси вазирлик ва идораларга мурожаат қилишлари мумкинлигини айтганмиз. Бизга жавобан деярли барча компаниялар алоқага чиқди, ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Масалан, TikTok компанияси мутахассисларининг бизга айтишича, айни вақтда компаниянинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилари сони 2 миллионга яқин. Балки ундан ҳам кўпроқдир, мен билмайман, бу – уларнинг сўзи. Лекин, TikTok компанияси шу вақтгача биздан [Ўзбекистондан] даромад кўрмаётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, TikTok жуда кўплаб фойдаланувчилари мавжуд бўлган мамлакатларга уларнинг шахсий маълумотлари жойлашган серверларини кўчирганини ҳам таъкидлаб айтди.

Ўзбекистоннинг таклифига жавобан, компанияга бунинг учун муддат кераклигини айтди ҳамда ечим сифатида МДҲ давлатларида жойлашган серверларидан фойдаланиш ҳамда бир қанча бошқа таклифларни билдирди.

Шунингдек, бошқа бирорта хорижий мулкдор ўзбекистонлик фойдаланувчилардан даромад кўрамиз, деган масалани кўтаргани йўқ.

Саволга келадиган бўлсак, Ўзбекистон ҳудудида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун талабларини бузган хорижий мулкдорлар фаолиятини чеклаш харажатлари бизга маълум эмас. Бундай ваколат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида. Биз фақат қонун талабини бузган операторни аниқлаб, реестрга киритамиз ва чора кўриш бўйича вазирликка тақдимнома киритамиз.

Асосан Хитой билан бизнес қиладиган тадбиркорлар фойдаланадиган WeChat ижтимоий тармоғи ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари жойлашган серверларини кўчириш масаласини кўриб чиқяпти. Шунингдек, бошқа хорижий мулкдорлар ҳам ўзининг таклифлари билан чиқишяпти.

Биз: “Ўзбекистонда қонун бор, қонун ишлаши керак” принципи асосида ишлаймиз”, – деди Дониёр Рустамов 24 август куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси доирасида Kun.uz'га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 июлдан Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларни жисмонан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақлаш тўғрисидаги қонун талабини бузган