Абдазимов Мурод Илҳомович Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими тайинланди.
У бунга қадар “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
Халқ депутатлари Бўка туман кенгашининг 20 август кунги сессиясида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туман ҳокими лавозимига Мурод Абдазимов номзодини тавсия қилди ва депутатлар бу номзодни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Бўка туманини 2025 йил ноябр ойидан буён Сардор Исақулов бошқариб келаётганди. У ўтган ойда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси этиб тайинланди.









