Испаниянинг Пеньискола шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушди. Бу ҳақда EL PAÍS нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, «Фонт Нова де Пеньискола» турар жой мажмуасида жойлашган 20га яқин хонадондан иборат бинонинг қулаб тушиши сабаби ҳозирча номаълум.
Маҳаллий полициянинг маълумот беришича, уч киши вайроналар остида қолган.
Шаҳар маъмуриятининг билдиришича, бино қурилганига эндигина 30 йил бўлган.












