Улар орасида Хоразм вилояти, Урганч тумани, Қумравот маҳалласида истиқомат қилувчи 101 ёшли Бекпошша Ибрагимова ҳам бор.
Болалик ва ёшлик йиллари урушнинг оғир синовлари, очарчилик ҳамда қатағон даврига тўғри келган онахон бугунги кунда 8 невара, 20 чевара, 4 эвара ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Мустақилликнинг 30 йиллик байрами арафасида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, давлат ва жамоат ташкилотларининг бир гуруҳ вакиллари ҳамроҳлигида онахонга давлат мукофоти топширилди.
Бекпошша момо дуога қўл очиб, юксак эътибор учун Президентга миннатдорчилик билдирди, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун дуо қилди.
















