Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда банклардан бирининг жуда кўп миқдордаги маблағларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан тадбиркорлардан бирига нисбатан қонунга зид равишда сохта жиноят иши қўзғатилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати ҳолат ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, «Самарқанд банк» ОАТБнинг жуда кўп миқдордаги мол-мулклари фирибгарлик йўли билан қўлга киритилгани ҳолати бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Паст Дарғом туман ИИБ тергов бўлими томонидан мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
20:02 / 14.07.2025
Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини АҚШда қўлга олди
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
15:44 / 14.05.2025
Балиқчида масъуллар бюджет маблағларини сохта ҳужжатлар билан ўзлаштиргани аниқланди
09:14 / 05.04.2025