Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Nexia бошқарувни йўқотиб жарликка қулади
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб жарликка қулаган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бугун 5 сентябрь куни тонгги М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан ўтувчи 1283-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилоятида яшовчи шахсга тегишли Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб 15 метр чуқурликдаги жарликка қулаган.

Kun.uz манбасига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига Nexia машинаси юқори тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. Ҳайдовчи тан жароҳатлари олган.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026