Ўзбекистон | 12:00 / 06.09.2021
8418
1 дақиқада ўқилади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ атрофида бўлган илиқ ва қуруқ об-ҳаво қувонтиради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”

8 сентябрда республика шимолига антициклон кириб келиши бошланади, антитциклон Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9-10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.

Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 сентябрь, чоршанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат 32-37 даража иссиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий вилоятларда ҳарорат 25-30 даража иссиққача пасаяди.

9-10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. Жума кунига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари ва эрта тонгда 12-17 даража илиққача, кундуз кунлари 23-28 даража иссиққача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага пастдир.

8-10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши билан кузатилади. 6-7 сентябрда республиканинг шимолий ва чўл ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Мавзуга оид