Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етди
Статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етганини маълум қилди.
Stat.uz маълумотларига кўра, 7 сентябр ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионни ташкил қилмоқда.
Эркаклар 17570079, аёллар эса 17430079 нафарга тенг.
2021 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон аҳолиси жорий йилда 35 миллионга етиши маълум қилинганди. Йил бошидан буён доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,5 минг кишига кўпаймоқда (2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган).
2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этганди. Йилнинг 9 ойида аҳоли 500 мингга кўпайган.
Таққослаш учун, 2020 йилнинг 12 ойида Ўзбекистон аҳолиси 653,7 минг кишига кўпайганди.
Мавзуга оид
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
11:24 / 30.06.2026