Маълум қилинишича, жорий йил 27 август куни соат 06:30ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг 136-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўлда ҳарaкатланиб келаётган Cobalt машинаси бошқарувни йўқотиб аввал йўл четидаги пиёдани уриб юборган. Сўнг йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда жабрланувчи пиёда ва машина ичида бўлган вояга етмаган бола вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Cobalt ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрларидан ошириб ҳаракатланган ва натижада бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқандда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир киши вафот этди
















