Натижада 34 ёшли ҳужумчи Аргентина миллий жамоасидаги голларини 79тага етказиб, Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ) миллий жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. У Бразилия миллий жамоаси афсонаси Пеленинг (77) рекордини янгилади.
Месси миллий жамоада 153та баҳс ўтказган. Унда 79та голдан ташқари, 52та ассист ҳам бор. Пеле 77та гол учун 91та ўйин сарфлаган.











