Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда юрак трансплантациясини жорий этиш режалаштирилмоқда
Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати
Бугун, 20 сентябрь куни Сенат Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари томонидан академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, республикада 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азоб чекса, уларнинг 500 нафари, яъни 10 фоизи жигар трансплантацияси амалиётига муҳтож. Бугунги кунга қадар мамлакатда жами 10 та жигар трансплантацияси амалга оширилди.

Истиқболда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса йилига 50 тага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш ва йилига 30 та амалиётни бажариш назарда тутилган.
Сенаторлар инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириб ўтказиш амалиётини хорижда катта маблағ ва вақт сарфламасдан Ўзбекистонда ҳам амалга ошириш мумкинлигига урғу берди. Шунингдек, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси борасида қонунчиликда белгиланган нормалар бугунги кун талабларига мос эмаслиги, шу боис, мазкур қонун лойиҳасида аниқ тартиблар белгилаб берилаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, маҳаллий кенгашлар депутатларига қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда кенг жамоатчилик орасида тушунтириш, уни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштирган ҳолда тақдим этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
19:30 / 27.02.2026
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилиши ўтказилди
10:33 / 18.02.2026
Тошкентда инсон аъзолари ноқонуний трансплантациясига алоқадор шахслар қўлга олинди
21:55 / 14.02.2026
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблари тақдирланди
17:19 / 05.02.2026