Халқаро эътироф ортиб бораётгани сабабли ТДЮУ 2020 йилдан бошлаб хорижий ҳамкорлар билан икки дипломли бакалавр дастурларини амалга оширмоқда.

Қўшма таълим (икки дипломли) дастурлари нима?

Қўшма таълим (икки дипломли) дастури – бу:

  • бир вақтнинг ўзида ТДЮУ ва хорижий ОТМда дунё даражасидаги билим олиш имконини берувчи таълим олиш дастури;
  • битирувчилар учун Ўзбекистонда ва хорижда юрист бўлиб ишлаш ҳуқуқини берувчи иккита диплом

ТДЮУ қўшма таълим (икки дипломли) дастурларини Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июндаги 421-сон қарори асосида амалга оширади. Икки дипломли дастурларини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.

ТДЮУ қайси хорижий ОТМлар билан икки дипломли дастурларни амалга оширади?

ТДЮУ чет эллик шерикларни танлашга эҳтиёткорлик билан ёндашади ва МДҲнинг учта етакчи олий ўқув юртлари билан икки босқичли дастурларни амалга оширади.

1. М.С.Нарикбаев номидаги КАЗГЮ университети (Қозоғистон, Нур-Султон ш.);

Университет ФИИБА халқаро агентлиги томонидан аккредитациядан ўтган бўлиб, бу ТДЮУ билан ҳам икки дипломли дастурни қамраб олади. Қолаверса, битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича КазГЮ ўз мамлакатида биринчи ўринда туради. Иш берувчиларнинг ишончи — Қозоғистондаги 80 дан ортиқ олий ўқув юртлари юристлар тайёрлаган пайтда, юқори рақобат шароитида таълим сифатининг энг яхши кўрсаткичидир.

2. Й.Купала номидаги Гродно давлат университети (Беларус, Гродно ш.);

QS EECA Ranking рейтингига кўра, университет Eвропа ва Марказий Осиёнинг ТОП-200 университетлари рўйхатига киритилган.

Н.И. Лобачевский номидаги Нижний Новгород Миллий тадқиқот давлат университети (Россия, Нижний Новгород ш.).

Университет QS World University Rankings рейтингига кўра дунёдаги ТОП-1000 университетлар рўйхатига киритилган.