Жамият | 10:33 / 22.09.2021
31901
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Яна Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида янги ҳолатлар аниқланди, ўлим ҳолатлари сони ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 522 кишида коронавирус, 103 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 8 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

Қорақалпоғистонда яна касалланиш ҳолатлари қайд этила бошланди, Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари юқорилигича қолмоқда.

«2021 йил 21 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169989 (+522) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

  • 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 47 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 11 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 22 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 112 нафари Тошкент вилоятида,
  • 212 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
  • 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида сўнгги ойларда илк марта бирорта касалланиш ҳолати қайд этилмаганди - бунгача 16 сентябрь куни 65та, 17 сентябрь куни 33та, 18 сентябрь куни 34та, 19 сентябрь куни эса 16та янги ҳолат қайд этилган, 21 сентябрь куни эса кунлик кўрсаткич бирданига 59тага етди.
  • Кеча кун давомида: 
  • Қорақалпоғистон Республикасида 57 нафар,
  • Андижон вилоятида 15 нафар,
  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 35 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 14 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
  • Фарғона вилоятида 26 нафар,
  • Тошкент вилоятида 123 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 325 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 163985 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 6 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1203 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги марта 13 сентябрь куни кунлик ўлим ҳолатлари сони 5тадан кўп бўлганди.

21 сентябрь куни 103 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 26459тага етди. Кеча уларнинг 415 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23553 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 219 нафарга етди.

Ўзбекистонда 1-21 сентябрь кунлари коронавирусдан 115 нафар, пневмониядан эса 45 нафар бемор вафот этди.

Мавзуга оид