12:58 / 25.09.2021
9349

2020 йилда 1723 нафар мансабдор шахс коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган – Акмал Бурҳонов

2021 йил 24 сентябр куни Қонунчилик палатаси мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов “Ўзбекистон миллий манфаатларига ва халқаро имижига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил этиш тўғрисида”ги ахборотни тақдим этди.

Фото: KUN.UZ

Маълум қилинишича, 2020 йилда коррупциявий жиноятлар бўйича жами 1723 нафар, шундан 9 нафар республика даражасидаги, 45 нафар вилоят даражасидаги, 1669 нафар туман ва шаҳар даражасидаги мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган ва коррупция оқибатида етказилган 500 млрд сўмлик моддий зарарнинг 71 фоизи ёки 355 млрд сўми айбдорлардан тергов давомида ундирилган.

2020 йилда аниқланган коррупцион жиноятлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисмини, яъни 835 нафар шахс (48,5 фоиз) ЖКнинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган. Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси билан 227 нафар шахс, 184-моддаси билан 207 нафар шахс, 210-моддаси билан 105 нафар шахс, 205-моддаси билан 58 нафар шахс, 206-моддаси билан 31 нафар шахс, 207-моддаси билан 25 нафар шахс, 209-моддаси билан 16 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

2020 йил давомида мансабдор шахслар фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари кесимида ўтказилган таҳлил давомида аниқланишича, 249 нафар Халқ таълими вазирлиги, 166 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 166 нафар, 78 нафар банк, 70 нафар Мактабгача таълим вазирлиги, 53 нафар Ергеодезкадастр қўмитаси, 31 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 31 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 18 нафар ҳоким ўринбосарлари, 18 нафар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, 13 нафар ДСҚ, 7 нафар Мудофаа вазирлиги, 3 нафар судья, 3 нафар Архитектура қўмитаси, 2 нафар Адлия вазирлиги, 947 нафар бошқа вазирлик ва идоралар мансабдор шахслари коррупциявий жиноятлар билан жавобгарликка тортилган.

2020 йил давомида жиноий жавобгарликка тортилган шахслар фаолият юритган ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида, Тошкент вилоятида 245 та, Самарқанд вилоятида 173 та, Жиззах вилоятида 170 та, Сурхондарё вилоятида 130 та, Фарғона вилоятида 152 та, Наманган вилоятида 109 та, Андижон вилоятида 100 та, Қашқадарё вилоятида 95 та, Сирдарё вилоятида 85 та, Хоразм вилоятида 79 та, Тошкент шаҳрида 78 та, Қорақалпоғистон Республикасида 78 та, Навоий вилоятида 51 та, Бухоро вилоятида 19 та мансабдорлик жиноятлари қайд этилган.

2021 йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.

2021 йилнинг 6 ойи давомида аниқланган коррупциявий жиноят содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисмини (1297 нафар шахс – 51 фоиз) ЖКнинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахслар ташкил қилган. Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси билан 420 нафар, 210-моддаси билан 80 нафар, 205-моддаси билан 58 нафар, 206-моддаси билан 4 нафар, 209-моддаси билан 18 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

2021 йил 6 ойи давомида мансабдор шахслар фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари кесимида ўтказилган таҳлил давомида аниқланишича, 107 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 74 нафар Халқ таълими вазирлиги, 69 нафар давлат улуши бўлган корхоналар, 66 нафар банк, 64 нафар Мактабгача таълим вазирлиги, 55 нафар Транспорт вазирлиги, 32 нафар Энергетика вазирлиги, 26 нафар Сув хўжалиги вазирлиги, 26 нафар Меҳнат вазирлиги, 24 нафар Кадастр агентлиги, 23 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 15 нафар Маданият вазирлиги, 15 нафар Давлат солиқ қўмитаси, 14 нафар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, 13 нафар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, 10 нафар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, 9 нафар ҳоким ўринбосарлари, 9 нафар Молия вазирлиги, 5 нафар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, 4 нафар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўм моддий зарар етказилгани аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми (28 фоизи) ундирилиб, 421,7 млрд сўми Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Top