Қарши шаҳрида савдо дўконидан пул ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қарши шаҳридаги бозорлардан бирида жойлашган савдо дўконидан пул ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 22 сентябрь куни Қарши шаҳар «Орзу» бозорида кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи шаҳарнинг «Самарқанд» МФЙда яшовчи Р.Х. Қарши шаҳар 2-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
У ўз мурожаатида 22 сентябрь куни соат 14:00ларда нотаниш фуқаро дўконга келиб, ўзини кийим сотиб оладиган қилиб кўрсатиб, сотувчини чалғитиб, кассадан 2,2 миллион сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ва ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ўғри қўлга олинган. У Косон тумани «Ушоқтепа» МФЙда яшовчи муқаддам судланган Х.К. эканлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
18:19 / 13.01.2025
Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди
15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди
19:19 / 01.01.2025
Лондонда қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирланди. Уни топишда ёрдам берганларга 1,5 миллион фунт ваъда қилинди
16:36 / 20.12.2024