Ўзбекистон | 09:56 / 29.09.2021
4518
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Laсetti машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Laсetti машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 29 сентябр куни соат 08:05ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мустақиллик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Laсetti машинасининг газ баллони портлаб кетган.

Ҳодиса оқибатида машинанинг эгаси бўлган ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган. Laсetti машинаси эса яроқсиз ҳолга келган.

Қайд этилишича, ҳодиса юз берган жойга вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган. Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид