Лавозим: Стратегик ривожлантириш ва трансформация бўлими бошлиғи
Тўлиқ бандлик
Иш ҳақи суҳбат натижасига кўра.
Малакавий талаблар:
- Олий маълумот (иқтисодиёт, молия йўналиши бўйича) ҳамда соҳа бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
- Инглиз тили (билиши шарт) ва бошқа тилларни билиши маъқулланади;
- Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини билиши ва уни қўллаш тажрибаси;
- Компьютер дастурлари, жумладан MS Excel дастурини тўлақонли билиши (мураккаб формулаларни қўллаш, ҳисоботлар тузиш, моделлар яратиш, макрос билан ишлаш ва бошқалар)
- Таҳлил қилиш орқали профессионал хулоса чиқариш, рақамларга қараб уларнинг иқтисодий моҳиятини тушуниш;
- Аниқлик билан ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш;
- Ҳисобот тузиш жараёнига жалб этилган бошқа ходимлар аудиторлар, маслаҳатчилар, дастурчилар билан мулоқот қилиш қобилияти;
- Бухгалтерларнинг халқаро сертификацияси доирасида Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари сертификатига эга бўлиши лозим.
Шахсий фазилатлар:
- Масъулиятлилик;
- Раҳбарлик сифатлари;
-Стрессга бардошлилик;
-Ташкилий масалаларни ҳал қилиши;
-Муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиши;
Лавозим: Ахборот технологиялари департаменти етакчи муҳандиси
Талаб этиладиган иш тажрибаси: камида 3 йил
Тўлиқ бандлик
Иш ҳақи суҳбат натижасига кўра.
Талаблар:
- Лойиҳаларни режалаштириш ва назорат қилиш ҳамда технологик, меҳнат ва бошқа харажатларни баҳолаш тажрибаси;
- Software ва/ёки Hardware дастурида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни бошқариш тажрибаси;














