Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузиядаги маҳаллий сайловларда ҳукмрон партия олдинда, Саакашвили тарафдорлари овозларнинг учдан бирини қўлга киритган
Грузияда 2 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий ҳокимият органлари учун ўтказилган сайловларда, дастлабки маълумотларга кўра, ҳукмрон «Грузин орзуси» партияси етакчилик қилмоқда. «Рустави 2» телеканали хабарига кўра, бу партия 48 фоиздан ортиқ овоз тўплаган.
Иккинчи ўринда — Михаил Саакашвили томонидан асос солинган «Ягона миллий ҳаракат». Бу партия 31 фоиздан ортиқ сайловчиларнинг овозларини қўлга киритган.
Тбилиси мэрлиги учун сайловларда иккинчи тур ўтказилади, номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаган. Амалдаги мэр Каха Каладзе 45 фоиз атрофида овоз олган, унинг асосий рақиби — «Ягона миллий ҳаракат» етакчиси Ника Мелия — 34 фоиз овозга эга чиққан.
- Грузиядаги сайловлар арафасида мамлакатга сўнгги саккиз йил ичида илк марта собиқ президент Михаил Саакашвили қайтганди. У ўз тарафдорларига ёрдам бериш учун қайтганини айтиб, уларни сайловда иштирок этишга чақирганди. Саакашвилини тез орада қўлга олишди ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айблашди. У Грузияда аввал ҳам икки жиноий иш бўйича айбланган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025