«2021 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175267 (+388) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 13 нафари Наманган вилоятида,
  • 53 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 42 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 32 нафари Тошкент вилоятида,
  • 159 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда сўнгги марта бундан паст кунлик кўрсаткич 18 июнь куни қайд этилган - ўшанда 385та касалланиш ҳолати рўйхатга олинганди.

Кеча кун давомида: 

  • Қорақалпоғистон Республикасида 17 нафар,
  • Андижон вилоятида 22 нафар,
  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Жиззах вилоятида 20 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар, 
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 12 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 54 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 5 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
  • Фарғона вилоятида 49 нафар,
  • Хоразм вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 31 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 205 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 170320 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1247 нафарни ташкил қилмоқда.