Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 300 атрофига тушди, пневмониядан ўлим ҳолатлари тўхтади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 304та коронавирус, 12та пневмонияга чалиниш ҳолати қайд этилгани, икки бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди.
«2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 13 нафари Наманган вилоятида,
- 38 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Сирдарё вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 27 нафари Фарғона вилоятида,
- 8 нафари Хоразм вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда сўнгги марта бундан паст кунлик кўрсаткич 14 июнь куни қайд этилган - ўшанда 300та касалланиш ҳолати рўйхатга олинганди.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 13 нафар,
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Самарқанд вилоятида 35 нафар,
- Сирдарё вилоятида 15 нафар,
- Фарғона вилоятида 26 нафар,
- Хоразм вилоятида 8 нафар,
- Тошкент вилоятида 55 нафар,
- Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1251 нафарни ташкил қилмоқда.
4 октябрь куни 12 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 27349тага етди. Кеча уларнинг 19 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25688 нафарни ташкил қилмоқда.
Сўнгги кунларда пневмониядан ўлим ҳолатлари қайд этилмаяпти.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди
22:53 / 03.01.2025
Еврокомиссия раҳбарида пневмониянинг оғир шакли аниқланди
16:38 / 03.12.2023