«Гулистон сити» қурилади
Сирдарёда келгуси беш йилда 10 минг хонадонли уй-жойлар қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Kun.uz
“1,5 мингдан зиёд уй-жой кам таъминланган оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 60 миллиард сўмлик субсидиялар берилади. Жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган 800 нафар аёлларга субсидия ажратилади, 450 нафарига бошланғич бадал пули тўлаб берилади, 120 нафари бепул уй-жой билан таъминланади.
Шунингдек, Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда “Гулистон сити” барпо этилади. Бу ерда 1 минг 700 хонадонли 16 қаватли турар-жойлар, умумтаълим ва бизнес мактаблари, 2 та болалар боғчаси, замонавий клиника, маданият маркази ва меҳмонхона қурилади.
Келгуси беш йилда марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82 фоиздан – 90 фоизга, канализация қамрови 14 фоиздан – 40 фоизга етказилади. Бунинг учун 1,8 триллион сўм эвазига, 428 километр ичимлик сув ва 57 километр канализация тармоғи, 118 та сув ва 7 та канализация иншоотлари барпо этилади. Натижада, 60 минг нафар аҳоли илк бор сув билан таъминланади, 106 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.
“Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” дастурлари доирасида келгуси беш йилда 110 та қишлоқ ва маҳаллада ободонлаштириш, ижтимоий объектлар, ички йўллар ва инфратузилмани таъмирлашга 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади. Бундан ташқари, кейинги уч йилда вилоятдаги 17 та қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва ривожлантиришга 10 миллион доллар йўналтирилади.
Вилоятда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, келгуси беш йилда 5 минг километр паст ва юқори кучланишли тармоқлар, 1 минг 100 та трансформатор янгидан қурилади ва реконструкция қилинади. Бу ишлар ҳисобига 420 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган масканлар обод қилинади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
Жаҳон | 23:04
-
Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди
Жаҳон | 23:01
-
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди
Жамият | 22:28
-
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50
Мавзуга оид

15:51
Германиядан Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

13:52 / 15.04.2025
Венгрия Сирдарёда 8 та паррандачилик фабрикасини қуради

13:18 / 02.04.2025