Наманганда сохта 7 минг доллар ёқиб юборилди
2021 йилнинг 20 февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир мобайнида сохта пулни муомалага киритиш пайида бўлган фуқаролар фош этилди.
Аниқланишича, Янгиқўрғон ва Уйчи туманларида яшовчи 2 нафар ҳамда тергов давомида шахсни аниқлаш имкони бўлмаган “Жаниш” исмли фуқаролар олдиндан тил бириктириб, қиймати 50 АҚШ доллари бўлган жами 141 дона қалбаки банк билетларини ўтказиш вақтида ушланган.
Суд мазкур жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаларини ҳар тарафлама, синчиклаб ўрганиб, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Иш бўйича далилий ашё тариқасида олинган қалбаки 141 дона 50 АҚШ долларини тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган эди. 8 октябрь куни ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилиб, қалбаки доллар тегишли тартибда ёқиб юборилди.
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024