Жамият | 08:45 / 14.10.2021
12928
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ўз фарзандини сотаётган она қўлга олинди

Фото: Сирдарё вилоят ИИБ

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида қашқадарёлик фуқаро Б.С. ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти «Болалар уйи»га топширилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид