Қуйидагиларни назарда тутувчи мақсадли комплекс дастур тасдиқланди:
муқобил энергетика, электротехника саноати, микро- ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш, ёшларни илм-фанга жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
моддий-техника базасини ривожлантириш, янги илмий натижаларни тижоратлаштиришга кўмаклашувчи тузилмаларни ташкил этиш.
Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти тузилмасида:
«Яримўтказгичлар материалшунослиги» лабораторияси негизида «Микроэлектроника ва электротехника материалшунослиги» лабораторияси;
«Гелиофизика ва муқобил энергия манбалари» лабораторияси негизида «Муқобил энергия манбалари» лабораторияси;
«Ядро-физикавий тадқиқотлар» лабораторияси негизида «Ядро физикавий тадқиқот методлари» лабораторияси ташкил этилади.
Бундан ташқари, ҳужжат билан Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти тузилмаси тасдиқланди. Институт тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ярим ўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалараро конструкторлик-тажриба бюросига эга бўлган Микроэлектроника илмий-инновацион маркази ташкил этилади.
















