Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёш ва шамол газ ва кўмирга қарши: Британияда муқобил энергия кўпроқ ишлаб чиқилди
7 июнь куни Буюк Британияда қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқилган электр қуввати мамлакат тарихида илк марта анъанавий манбаларга қараганда кўпроқ электрэнергияси ишлаб чиқди. Бунда, қуёш, сув, шамол, биомасса ва ёғочда ишлайдиган станцияларда ишлаб чиқарилган энергия газ ва кўмирда ишлайдиган станциялар қувватига қиёсланган. Бу ҳақда BBC телеканали хабар қилмоқда.
National Grid электр энергияси миллий операторига кўра, муқобил манбалар 7 июнь тушки соат бирларда 18,7 гВт энергия етказиб берган. Бу умумий кўрсаткичнинг ярмидан ошиқроғидир. Агар бунга ядро энергияси ҳам қўшилса, умумий қувватнинг 70 фоизга яқинини ташкил этади. Қолгани газ ва кўмир электрстанцияларига тегишли.
Шамол электрстанцияларида (ШЭС) 9,5 гВт, АЭСда 8,2 гВт, қуёш электрстанцияларида (ҚЭС) — 7,3 гВт ишлаб чиқарилган. Бунда газ электрстанциялари 7,2 гВт ишлаб чиққан бўлса, кўмир ёқиладиган электрстанциялар шу вақтга қадар ишламаган. Умуман, 13,5 миллион уй ва хонадон электрэнергияси билан таъминланган.
The Guardian газетасинингёзишича, 6 ва 7 июнь кунлари Шимолий Европада кучли шамол кузатилган, бунинг натижасида ШЭСлар рекорд даражада электр энергияси ишлаб чиққан. Нашрга кўра, Германия ва Буюк Британияда шамол станциялари тобора кўпайиб бораётгани сабабли, электроэнергияси нархи арзонлаша бошлаган.
Шу билан бирга, 8 июнь куни газ станциялари мамлакатда ишлаб чиқарилган энергиянинг 43 фоизини, АЭСлар 24 фоизини, ШЭСлар 11 фоизга яқинини ишлаб чиққан.
Мавзуга оид
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026