Ўзбекистон | 12:24 / 18.10.2021
2728
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти судларида ҳоким қарорларининг 260 таси ҳақиқий эмас деб топилди

Хоразм вилоят суди ва маъмурий судининг ўтган 9 ойдаги фаолиятига доир ахборот жамоатчиликка етказилди.

2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида вилоят судларида жами 902 та жиноят, 11 192 та фуқаролик, 6 362 та иқтисодий, 1 211 та маъмурий ва 15 529 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб тамомланган.

Фото: Хоразм вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.

Шунингдек, 87 нафар шахс суд залида қамоққа олинган, 45 нафар шахс қамоқдан озод этилган. 619 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ва 19 нафар фуқаро оқланган.

Судларнинг жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида 325 та (36,1 фоиз) жиноят иши айнан жиноят содир бўлган жойларда, маҳаллаларда, тегишли ташкилот ва муассасаларда сайёр суд мажлиси тартибида кўриб чиқилган. Бу кўрсатгич фуқаролик ишлари бўйича судларда 3 524 та (31,5 фоиз), иқтисодий ишлар бўйича судларда 2 715 тани (42,6 фоизни) ташкил этган.

Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг 415 таси (34,2 фоиз) сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд амалиётида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича 447 та ариза кўриб чиқилган ва шундан 260 таси қаноатлантирилган.

9 ой мобайнида иқтисодий судларда кўрилган ишларни 2020 йилнинг шу даври билан таққосланганда, солиқ қарздорлигини ундириш бўйича 247 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича 669 тага, кредит шартномаси бўйича 255 тага, тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 2 036 тага кўпайган.

Мавзуга оид