13:03 / 19.10.2021
22313

6 ойлик курсларда ўқиб, юрист бўлиб ишлаш имконияти борлигини биласизми?

Бугунги кунда юридик таълим олиш, меҳнат бозорида ўз ўрнига эга бўлган, юридик соҳада самарали фаолият олиб борадиган юридик кадрларни тайёрлаш борасида кенг имкониятлар яратилмоқда.

Фото: Тошкент давлат юридик университети

Шулардан бири сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилганини айтиш мумкин.

Мазкур курслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик маълумот ҳамда билим талаб этадиган касб ва лавозимларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.

Олий маълумотга эга бўлган барча шахслар ҳужжат топширишлари ҳамда суҳбат тарзидаги кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб,  қайта тайёрлаш курсига ўқишлари мумкин.

Фото: Тошкент давлат юридик университети

Қабул квотаси 100 нафар (давлат тилида), тўлов-контракт миқдори эса 13 300 000 сўм этиб белгиланган мазкур курсларга қабул 31 октябрга қадар centerqabul.tsul.uz сайти орқали амалга оширилади.

Курс битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилиб, улар давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг юридик хизматида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

Қўшимча маълумотларни +998712332214 телефон рақами ёки @centertsul телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top