Бошқарма бошлиғи жорий йилнинг 9 ойида вазирлик тасарруфидаги 507 та таълим муассасасида, жумладан 56 та олий таълим ҳамда 408 та касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасасида молиявий назорат тартибидаги профилактик тадбирлар ўтказилгани ҳақида гапирди.
“Ўтказилган молиявий назорат ва профилактика тадбирлари натижасида 245 та таълим муассасасида жами 13 млрд 605,3 млн сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Шундан:
- 5 млрд 493,2 млн сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинди;
- 4 млрд 979,3 млн сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланди.
996,2 млн сўмлик қисми (ортиқча тўланган иш ҳақи ва бошқа ҳисоб-китоблар) кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилди. Шунингдек, 2 та олий таълим ҳамда 8 та касбий таълим муассасаларида аниқланган 2 млрд 136,6 млн сўмлик хато ва камчиликларда жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилди”, – дея маълум қилди у.
Таъкидланишича, ушбу аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг:
- 8 млрд сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда стипендия тўловлари бўйича;
- 1 млрд 111,7 млн сўм















