Ўзбекистонда президент ўз белгиси ва штандартига эга бўлиши белгилаб қўйилди
"Ўзбекистон Республикаси президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунга қўшимча киритилди.
Киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон президенти Ўзбекистон Республикаси президентининг белгиси ва штандартига (байроғига) эга бўлади.
Президент белгиси ва штандарти (байроғи) тавсифи, улардан расмий фойдаланиш тартиби президент томонидан белгиланади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маълумот ўрнида, штандарт – махсус турдаги байроқ. Хорижий давлатларда у президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади. Штандарт (байроқ) президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.
Президент белгиси – президентнинг фарқловчи расмий белгиси. Бу белги президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади. Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар президентда сақланади.
Мавзуга оид
18:25 / 02.07.2024
“Эрон президентлигига номзодларга аҳоли ишончига кириш учун вақт камлик қилди” — Азим Умидий
07:38 / 12.06.2024
Қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларига белги қўйиш бошланади
09:37 / 11.10.2023
Сайлов кодекси ва 7 та қонунга ўзгартириш киритилади
10:29 / 06.07.2023