Фан-техника | 18:17 / 26.10.2021
16545
1 дақиқада ўқилади

Tesla компанияси қиймати триллион доллардан ошди

Компания акциялари нархи Hertz компанияси йил охирига қадар 100 минг дона Tesla автомобили сотиб олиши ҳақида эълон қилганидан сўнг кўтарилиб кетди.

Фото: Getty Images

Tesla қиймати илк бор 1 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

“Душанба куни Тесла акциялари нархи 12 фоизга ўсиб, 1025 долларга етди ва компаниянинг бозор қиймати 1 трлн доллардан ошиб кетди”, – дейилади хабарда.

Компания акциялари нархи Hertz компанияси йил охирига қадар 100 минг дона Tesla автомобили сотиб олиши ҳақида эълон қилганидан сўнг кўтарилиб кетди.

Қайд этилишича, АҚШда фақат Apple, Microsoft, Amazon ва Alphabet компаниялари Tesla’дан қимматроқ.

Илон Маск компанияси 2021 йилнинг учинчи чорагида уч миллиард доллардан ортиқ соф фойда кўрган.

Аввалроқ Маскнинг бойлиги 250 миллиард доллардан ошгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид