Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус тарқалиши авж олмоқда
17 октябрдан буён бир нечта маҳаллий инфекция ўчоқлари аниқланди ва касаллик тез тарқалмоқда. Мамлакат аҳолисининг 75 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмлангани ҳам инфекция тарқалишини тўхтата олмаяпти.
Фото: Getty Images
Бир ҳафта ичида Хитойнинг ўн бир провинциясида коронавирус юқтириш билан боғлиқ юздан ортиқ янги ҳолатлар тасдиқланди. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси вакили Ми Фэн маълум қилди.
17 октябрдан буён бир нечта маҳаллий инфекция ўчоқлари аниқланди ва касаллик тез тарқалмоқда. Мамлакат аҳолисининг 75 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмлангани ҳам инфекция тарқалишини тўхтата олмаяпти.
Дастлабки ҳолатлар 16 октябр куни шанҳайлик тўлиқ эмланган туристлар гуруҳи орасида аниқланганди. Қайд этилган 133та ҳолатдан 106таси 13та туристлар гуруҳи билан боғлиқ.
Янги ҳолатлар Ички Мўғулистон, Гансу, Нинся, Гуйчжоу, Ланчжоу ва Пекинда қайд этилган.
Ҳозирда туристик агентликларга бу ҳудудларга саёҳатлар уюштириш тақиқланди, пойтахтга киришга чекловлар жорий этилди.
Мавзуга оид
09:22
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026