Жамият | 10:56 / 31.10.2021
2503
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Юк ортилган Камаз ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида «ГАЗ-24», «ГАЗ-53» юк машинаси ва «Камаз» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. «Камаз» машинаси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳи бўлган Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил 29 октябр куни соат 18:30 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-50 Тойлоқ-Ургут автомобил йўлининг Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтган қисмида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, аввал «ГАЗ-5»3 ва «ГАЗ-24» машиналари ўзаро тўқнашган. Сўнг, Ургут-Тойлоқ йўналишида ҳаракатланиб бораётган «Камаз» машинаси ҳайдовчиси улар билан тўқнашмаслик учун рулни кескин буриб юборган. Оқибатда устига қуруқ мева ортилган «Камаз» йўл четига чиқиб кетган ва фуқаролардан бирининг ҳовлисининг деворини йиқитиб ағдарилган.

Манбанинг айтишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким вафот этмаган ва оғир тан жароҳатлари олмаган. Фақат ҳар учала транспорт воситаси турли даражада шикастланган.

Мавзуга оид