Ўзбекистонлик спортчи 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди
Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон чанғи федерацияси.
Спортчи саралаш баҳсларида очколар миқдори бўйича кўрсаткичлари доирасида слалом ва гигант слалом йўналишлари бўйича белгиланган меъёрларни бажариб, 2022 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Чанғи федерацияси 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларига тўрт нафар спортчининг (2 та асосий ва 2 та захира) ўқув машғулоти йиғинлари ва саралаш мусобақалари учун ўқув дастурини тасдиқлаган. Ўқув машғулоти йиғинлари Италия, Австрия ва Россияда бўлиб ўтяпти.
Халқаро олимпия қўмитаси қоидаларига кўра, Ўзбекистон ҳозирча тоғ чанғиси бўйича 2 квота (1 аёл, 1 эркак) олиши мумкин.
Саралаш даври 2019 йил 1 июлдан 2022 йилнинг 16 январигача давом этади. Мамлакат 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига яна бир йўлланмани қўлга киритиши мумкин.
Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 8-20 феврал кунлари бўлиб ўтади
Мавзуга оид
16:56 / 11.11.2024
Тошкентлик ўқитувчи олимпиадада муваффақиятли қатнашган ўқувчилари учун 1 миллиард сўм мукофот пули олди
18:03 / 09.09.2024
“Париж олимпиадаси мен учун қийин кечди” – Улуғбек Рашитов
11:49 / 05.09.2024
Фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган мукофот даромад солиғидан озод этилади
18:44 / 13.08.2024