Мазкур олимпиадани ўтказишдан кўзланган мақсад, дунё стоматология йўналишидаги талабаларнинг когнитив тадқиқот ва ижодий фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг компетентлигини синаш ва рақобатбардошлигини оширишдир.

Тошкент давлат стоматология институти стоматология факультети талабалари Мафтуна Эшонхўжаева “Энг яхши терапия” номинациясида мутлақ ғолиб, Мирзоир Мирсоатов эса бутун жамоа беллашуви ҳисобида иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Институт талабаларининг жаҳон миқёсида ўтказилаётган танловларда ғолиблиги, юртимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, олий тиббий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаси бўлиб, бўлажак мутахассисларнинг касб маҳоратларини эгаллаши, илм-фан соҳасидаги назарий билимларини амалиётга татбиқ этишда етарли шароит яратилаётганини тасдиқлайди.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати Ⓣ