Кузги мавсумда 4000 донадан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Кўчатлар асосан Гулистон шаҳрида бунёд этилаётган янги массивларга бориладиган йўллар ва ушбу массивларнинг атрофида барпо қилинадиган яшил майдонларга экилади.

Экиш учун шаҳар ер ва иқлим шароитига мослашган шумтол, тут, чинор, қайрағоч, гужум, павловния каби дарахтлар киритилган. Кўчатларни томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш, ҳашарот ва касалликларга қарши курашиш, минерал ва органик ўғитлар бериш ҳамда вегетация давридаги ишловлар учун Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан 400 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.