Жаҳон | 10:26 / 04.11.2021
7479
1 дақиқада ўқилади

Корея меҳнат мигрантлари учун чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Корея Республикаси ҳукумати хорижлик меҳнат мигрантларининг мамлакат ҳудудига кириб келиш бўйича ўрнатилган чекловларни олиб ташлашни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Егор Алеев / ТАСС

Қайд этилишича, Корея бандлик ва меҳнат вазири Ан Кён Дук бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан мулоқот чоғида мамлакатда карантин чоралари юмшатилиши ҳақида маълум қилган.

Режага мувофиқ, ноябрь ойининг охиридан бошлаб Жанубий Корея ҳудудига хориждан кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони оширилади. 

Мигрантларнинг ушбу давлатга кириб келиши бўйича ўрнатилган ҳафталик ва ойлик чекловлар ҳам олиб ташланиши режалаштирилган. Бунинг учун фуқаролар ўз юртларида коронавирусга қарши якуний эмлангани ва манфий ПЦР тест натижасига эга бўлиши шарт.

Жанубий Корея томонининг маълум қилишича, пандемия оқибатларида мамлакатга кириб келаётган меҳнат мигрантлари йиллик сони 50 мингдан 7 мингга тушиб кетган. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, фермер хўжаликлари ишчи кучи етишмаслигидан жиддий зарар кўрмоқда.

Аввалроқ, ўзбекистонлик мигрантларнинг Кореяга киришини қисман тиклаш режалаштирилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид