Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида 200дан ортиқ йўловчи тўпланиб қолди. Уларнинг рейси жадвалга киритилмаган
Маҳаллий туристик компаниядан Тошкент–Истанбул рейсига чипта харид қилган 200дан ортиқ йўловчи аэропортга келиб, бундай рейс ҳали жадвалга киритилмаганидан хабар топди. Туроператор ҳужжат ишларида кечикиш бўлганини маълум қилди. Бир неча соатдан сўнг рейс учун захира самолёти жалб қилинди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
3 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларнинг норозилик ҳолати акс этган видео тарқалди. Лавҳада бу норозиликка Тошкент–Истанбул рейсига чипталар сотилган бўлса-да, рейс йўқлиги сабаб бўлгани айтилади.
“Uzbekistan Airports” АЖ ахборотига кўра, 3 ноябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент–Истанбул йўналишида учиш учун 200 нафарга яқин йўловчи аэропортга келган, аммо жадвалда ушбу рейс бўлмаган. Йўловчиларнинг барчаси жадвалга киритилмаган рейс учун чипталар Asia Luxe Travel сайёҳлик компанияси томонидан сотилганини маълум қилишган.
Аэропорт ходимлари сайёҳлик компанияси ва авиакомпания вакиллари билан боғланиб, уларда йўловчиларга рейслар бекор қилингани ҳақида маълумот беришни ва бу ҳолатни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилган.
Баёнотда сайёҳлик компанияси UzAirways билан келишилмаган ҳолда авиачипталар савдосини ташкил қилгани ва рейс учун 200га яқин чипта сотилгани айтилади.
Норози йўловчиларга сув тарқатилган ва уларни меҳмонхонага жўнатиш учун транспорт ташкил қилинган. Аммо йўловчилар бундан бош тортгани сабабли улар учун Транспорт вазирлиги томонидан захира ҳаво кемаси ажратилиб, рейсга йўловчиларни рўйхатга олиш ишлари бошлаб юборилган.
Uzbekistan Airways мазкур рейс учун 227 нафар йўловчи рўйхатдан ўтганини маълум қилди.
Asia Luxe Travel компанияси изоҳига кўра, Тошкент–Истанбул рейси рухсат берувчи ҳужжатларни олишдаги қийинчиликлар сабабли ушланиб қолган.
Туроператор йўловчилар учун ичимлик суви, тушлик ва меҳмонхонагача бепул трансфер ташкил этилганини маълум қилди.
Компанияга кўра, самолёт маҳаллий вақт билан соат 20:30да парвоз қилган, рейсга рўйхатдан ўтган барча йўловчилар учиб кетган.
“Келтирилган ноқулайликлар учун самимий узр сўраймиз”, – дейилади туроператор ахборотида.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

14:51 / 15.07.2025
Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари: Истанбул формати «ўз маъносини йўқотди»

14:30 / 19.06.2025
Россия Украина билан Истанбул келишувларини амалга оширишга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди

13:24 / 19.06.2025
Истанбулда қидирувдаги аёл қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

08:48 / 15.06.2025