Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
878та ҳужжат лойиҳасининг ҳар тўрттадан биттасида камчиликлар аниқланди - Адлия вазирлиги
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878та ҳужжат лойиҳасининг ҳар тўрттадан биттасида камчиликлар аниқланган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 4 ноябрь куни ҳолатига кўра, республика миқёсида жами 4 100та президент ҳужжатларидаги назоратга олинган 61 186та топшириқ мавжуд бўлиб, шулардан 48 341таси назоратдан ечилган, 12 473таси ижро жараёнида.
2016-2021 йилларда қабул қилинган 145та Ўзбекистон президенти ҳужжатларида белгиланган жами 4 294та топшириқларнинг ижроси мониторинг қилиниб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари пухта ҳамда профессионал даражада тайёрланганлиги ўрганилиб, уларнинг ижро этилмаслик хавфи лойиҳа босқичидаёқ экспертиза қилинаётгани айтилди.
Натижада, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878та лойиҳанинг ҳар тўрттадан биттаси (250та) бу борада камчиликлар мавжудлиги сабабли ташаббускор идораларга қайтарилган.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
08:27 / 17.03.2026
Лойиҳаолди ҳужжатлар экспертизасида бир қатор амалиётлар бекор қилинади
11:57 / 13.02.2026
“Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади” – Сайёра Эргашалиеванинг вафоти юзасидан муносабат билдирилди
09:17 / 08.11.2025