“Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ташкилот ҳудудида ва унинг ташқарисида ходимнинг меҳнат вазифаларини бажараётганда юз берган жароҳатланиши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳисобланади.
Мазкур низомнинг 1-бўлим, 3-бандига асосан табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиши ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди”, дейилади Меҳнат вазирлигининг сайтида эълон қилинган расмий муносабатда.
Давлат меҳнат инспекциясининг қўшимча қилишича, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан қуйидагиларга хабар бериши керак:
– Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, Тошкент шаҳар Бандлик бошқармасига;
– бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;
– иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига.
Тиббий хулосага асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва вазирлигига, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига мазкур ҳолат бўйича хабар берилмаган. Буни марҳумнинг отаси Kun.uz’га берган интервьюсида ҳам таъкидлаганди. Яъни у Бош прокуратурага товон пули сўраб мурожаат қилганидан сўнггина ҳолат Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган ва инспекция суд тиббий экспертизаси ўтказилмагани учун ўлим сабаби маълум эмаслиги, бундай ҳолатда товон пули тўланмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Бош прокуратуранинг 33 яшар ходими Самир Раҳмонов вафот этган эди. Марҳумнинг отаси Аъзамжон Раҳмонов фарзанди вафотидан олти ой ўтиб Бош прокуратурани судга бергани







