Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Nexia машинасида олиб кетилаётган яроқсиз гўшт йўқ қилинди
Қарши шаҳри ҳудудида тўхтаб турган Nexia машинаси ППХ ходимлари томонидан тўхтатилганда унинг юкхонасида яроқсиз гўшт борлиги аниқланади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 8 ноябр куни соат 22:00ларда А378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг 2-километрида йўл четида тўхтаб турган Nexia машинаси шу ҳудудда хизмат вазифасини олиб бораётган ППХ ходимларининг эътиборини тортади.
Бўлиб ўтган суҳбат жараёнида машина ичида ўтирган эркак ва аёл машина юкхонасида гўшт борлигини айтишади. Ходимлар қопларга жойланган гўштнинг яроқлилиги ҳақида ҳужжатни сўраганда улар ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмайди. Шундан сўнг улар Қарши шаҳар ИИБга олиб келинади ва гўшт тегишли тартибда ҳужжатлаштириб текшириш учун юборилади.
Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази томонидан гўшт маҳсулотлари текшириб кўрилганда улар истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлади.
Шундан сўнг мазкур гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:07 / 05.05.2026
Нидерландия пойтахтида гўшт ва автомобиллар рекламаси тақиқланди
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
14:42 / 20.04.2026