Ўзбекистон | 09:40 / 12.11.2021
12332
1 дақиқада ўқилади
Ўсимликлар карантини агентлигига бош директор тайинланди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига бош директор тайинланди. Бу ҳақда агентлик хабар бермоқда.
Қайд этилишича, президентнинг 2021 йил 10 ноябр кунги ПҚ-5-сонли қарори билан Иброҳим Эргашев Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори лавозимида иш бошлади.
Шу муносабат билан, Иброҳим Эргашев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилган.
Мавзуга оид
18:13 / 01.04.2020
Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига чеклов йўқ – Иброҳим Эргашев
17:19 / 01.04.2020
Қозоғистон 9 турдаги мева-сабзавотлар экспортига чеклов киритган – Иброҳим Эргашев
15:30 / 28.11.2019