«Қозоғистон ҳудудидан экспорт қилиниши тақиқланган маҳсулотлар жумласига ун, гречка, ўсимлик ёғи, шакар, картошка, сабзи, пиёз, карам ва редиска каби 9 хил маҳсулотлар киритилган.

Бу чекловнинг Ўзбекистондан Россияга ёки Хитой Халқ Республикасига транзит бўлиб ўтаётган юкларга алоқаси йўқ. Иккала давлат карантин хизматларининг мулоқот жараёнида ушбу масала бўйича келишувга эришилган. Шунинг учун маҳсулотларини Қозоғистон орқали бошқа давлатларга экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорларимиз учун бу масалада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлаб ўтмоқчиман», дея Иброҳим Эргашевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.